Олтиариқлик ишбилармон аёллар аниқланди

07.06.2021, 17:07

Олтиариқлик ишбилармон аёллар аниқланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳар йили анъанвий тарзда ўтказиб келинадиган «Ишбилармон аёл» кўрик танловининг бу йилги ғолибларини аниқлаш мақсадида O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан танловнинг туман-шаҳар босқичлари юқори савияда ўтказилмоқда.

Олтиариқ туман Маданият марказида «Ишбилармон аёл - 2021» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда 10 дан ортиқ ишбилармон ва тадбиркорлар аёллар ўз кўргазмаларини намойиш этиб, ишлаб чиқариш, ҳурмармандчилик каби йўналишларда иштирок этдилар.

Танлов якунларига кўра "Олтин омад диёри" ва "Ғаффоржон нурли Келажак" фермер хўжалиги раҳбарлари ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Ғолиблар партия томонидан димлом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+