Тошлоқлик ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди
05.07.2021, 11:50
O'zLiDeP Тошлоқ туман Кенгаши томонидан ҳудуддаги намунали томорқа хўжаликлари фаолиятини кенг оммалаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида “Томорқа даромад манбаи” лойиҳаси доирасида Заркент маҳалласидаги томорқачи Хайрулло Мамажонов хонадонида маҳорат дарси ўтказилди.
Унда “Маҳаллабай” тарзда “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган аёлларнинг бандлигини таъминлаш бунда томорқадан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.
Тажрибали томорқачи Х.Мамажонов йиғилганлар билан ўз тажрибасини ўртоқлашаркан, ер қут-барака манбаи эканини, унга меҳр бериб, йилига уч-тўрт маротаба ҳосил олиш мумкинлиги алоҳида эътироф этди.
O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда
29.01.2024, 14:08
-
Томорқачи хонадонида амалий семинар ўтказилди
06.10.2023, 16:51
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Томорқа – хазина манбаи
28.04.2023, 17:19
-
Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манбаи
20.04.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг