O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди

07.07.2021, 11:05

O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди

Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Мажлис кун тартибининг биринчи масаласи сифатида O'zLiDePнинг 2021 йил биринчи ярим йиллик фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилиниб, келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда.

Таъкидланганидек, партия тузилмалари томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида қилинган ишларни сарҳисобига назар ташлар эканмиз, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало Ҳаракатлар стратегияси ва мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Президентимизнинг сиёсий партиялар вакиллари билан 2021 йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси доирасида берилган муҳим топшириқлар ҳамда партиянинг Ҳаракатлар дастури асосида амалга ошириб келинмоқда.

Ҳаммамизга яхши маълум, бу йил Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Бу ҳам партия ва унинг фракцияси зиммасига жуда катта вазифаларни юклайди. Шундай экан жиддий сиёсий жараён олдидан O`zLiDeP ва унинг парламентдаги фракциясининг жорий йилнинг ўтган олти ойида амалга оширган ишлари  таҳлилий-танқидий кўриб чиқилиб, шу асосда келгусидаги режалар белгилаб олиниши таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+