O‘zLiDeP фракцияси бепул юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишлаяпти

13.02.2018, 12:05

O‘zLiDeP фракцияси бепул юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишлаяпти

Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжуманида ҳудудлардан видеоконференция орқали боғланган тадбиркорлар ҳам ўз саволлари билан фаол иштирок этмоқда. Қашқадарёлик тадбиркор Отабек Ахтамов мутахассислардан ўз саволига жавоб олган фаолларимиздан бири. 

– Демократик давлатда суд-ҳуқуқ тизимида, суд, тергов ва низоларни судгача ҳал этиш жараёнларида, адолатни тиклаш ва қарор топтиришда адвокатура институти алоҳида ўрин тутади, – дейди у. – Давлат Дастурида бу борада қандай вазифалар белгиланган ва улар табиркорлага, уларнинг фаолиятини енгиллаштиришга қандай таъсир кўрсатади?

– Давлат дастури доирасида низоларни судгача ҳал этиш масаласига алоҳида урғу берилган, – дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафаев. – Бу одамларимизни ортиқча югур-югур ва овворагарчиликлардан қутқаради. Бундан ташқари, фракциямиз билан тадбиркорлар учун бепул юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаяпмиз. Бу тадбиркорлигини энди бошлаётган ёш йигит-қизларимиз фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1018
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+