Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди
23.02.2018, 14:44
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарор билан Самарқанд вилоятидаги Жартепа, Жиззах вилоятидаги Кушкент, Учтурган, Сирдарё вилоятидаги Ховостобод, Тошкент вилоятидаги Бекобод, Наманган вилоятидаги Поп, Фарғона вилоятидаги Равот, Сурхондарё вилоятидаги Гулбаҳор автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда Амузанг темир йўл ўтказиш пунктининг муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара пости ташкил этилади.
Бундан ташқари, ўтказиш пунктларига туташ автомобиль йўллари бўйида замонавий стандартларга мос йўлбўйи инфратузилмасини ташкил этиш тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш белгиланмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2018 йил 1 мартгача Ўзбекистон ҳудуди доирасида Ғалаба – Хошадий темир йўл участкаси реконструкция қилинишини таъминлаш ва ўтказиш пунктида зарур хизмат-маиший шароитлар яратиш вазифаси топширилди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Hoshimov Omadbek 2018-04-27 11:21:47
Shahar markazlaridan uzoqda bo'lgan qishloqlarni o'rganib chiqish kerak. Aholi orasida ishsiz insonlarni ish bilan bant qilish kerak.
Hoshimov Omadbek 2018-04-27 11:21:46
Shahar markazlaridan uzoqda bo'lgan qishloqlarni o'rganib chiqish kerak. Aholi orasida ishsiz insonlarni ish bilan bant qilish kerak.