Ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар солиқлардан озод этилади

26.03.2018, 16:56

Ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар солиқлардан озод этилади

Пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси муассислигида муассаса шаклида қайта ташкил этилиб, унинг молиялаштириш манбалари белгилаб берилди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги ташкилотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга фойдаланиш учун берилди.

Тутзор майдонларида янги қуриладиган ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар ер солиғи, мулк солиғи, ягона ер солиғи ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан;

“Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги ташкилотларга фойдаланиш учун берилган ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар ер, мулк ва ижарачининг ижара ҳақи ҳисобланадиган фойда солиғидан озод этилди.

Қарор билан шунингдек янги тут плантацияларини барпо этиш параметрлари тасдиқланди.

Хусусан, ҳозирда мавжуд 43 332 гектар тут плантациясига қўшимча равишда жорий йил давомида яна 6 430 гектар майдонда янги тут плантациялари барпо этилади ва 306 та ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар қурилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+