ФОТО: Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишди
20.04.2018, 01:26
Мамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик корхонаси – “Навоийазот” акциядорлик жамиятида учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар “Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш”, “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қуриш” ва “Азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларидир.
Умумий қиймати 1,7 миллиард доллар бўлган ушбу қувватлар Хитой, Япония ва Швейцария билан ҳамкорликда барпо этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев мазкур корхоналар қурилишининг бориши билан танишди.
Биринчи лойиҳа Хитойнинг "China CAMC Engineering CO. Ltd" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. У мамлакатимиз кимё саноати учун янги турдаги маҳсулотлар – 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш имконини беради. Ушбу мажмуа ишга туширилгач, 900 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Япониянинг «Mitsubishi Corporation» ва «Mitsubishi Heavy Industries Ltd.» компаниялари билан ҳамкорликдаги иккинчи лойиҳа доирасида эскирган, кўп энергия талаб қиладиган ускуналарни замонавийсига алмаштирилади. Мажмуа йилига 660 минг тонна аммиак ва қарийб 580 минг тонн карбамид ишлаб чиқариш имконини беради. Бугунги кунда бу ерда замонавий техникалар жалб этилган ҳолда 40 асосий объект қурилиши давом этмоқда.
Швейцариянинг «CASALE SA» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган учинчи мажмуа 500 минг тонна харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.
Давлатимиз раҳбари лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишларни юқори баҳолади. Белгиланган режа ва вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш, энергия тежамкор ва маҳсулдор технологияларни қўллаш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, кимё тармоғи корхоналарини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев чет эллик қурувчи ва муҳандислар билан мулоқот қилди.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Марказий Осиё иқтисодиёти – глобал аҳамиятга молик ўзаро боғлиқлик маркази
27.11.2023, 09:21
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
Билдирилган фикрлар
Хислат Зайниддинов2018-04-20 15:32:47
Ушбу корхонанинг қурилиши бошлангач, қурилиш ташкилотчилари ва ишчи ходимлари билан тадбир ўтказганмиз. Кўпчилигини партиямиз сафига қабул қилганмиз. Аҳил, меҳнатсевар, ажойиб жамоа. Улкан қурилиш амалга оширилмоқда. Менимча корхона ўз вақтида фойдаланишга топширилади.