Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади

09.05.2018, 12:49

Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади

Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Бу ерда Иккинчи жаҳон урушидаги шароит акс эттирилган. Окоп ва блиндажлар қурилган, ўша давр қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникалари намойиш этилган. 
Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмани кўздан кечирди.

Дунё тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлган Иккинчи жаҳон уруши инсониятга мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган. Ушбу бешафқат жангда Ўзбекистондаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли ярми қатнашган, уларнинг 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлган. Қанчадан-қанча инсонлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтган, яна қанчаси бедарак кетган. 

Халқимиз фронт ҳудудларидан кўчирилган бир миллионга яқин кишини қабул қилган. Жумладан, икки юз мингдан зиёд болаларни “Сен етим эмассан” деб оиласи бағрига олган, бир бурда нонини улар билан баҳам кўриб, ўз болалари қатори вояга етказган. 

Халқимизнинг бундай бағрикенглиги ва олижаноблигини, фашизм устидан ғалаба қозонишга қўшган улкан ҳиссасини бутун дунё эътироф этади. Иккинчи жаҳон уруши тугаган 9 май куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланади.    

Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган уруш ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади. 

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли, эстрада хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради. Уруш йилларининг ситамли хотиралари, бугунги тинч-осойишта ҳаёт қадри акс эттирилган бадиий чиқишлар қатнашчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

 

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nurbek Yangiboyev Toshkent shahar Yoshlik TSH Kengashi azosi2018-05-12 16:30:41

Har yili bu bayram alohida bir ko'tarinki ruhda nishonlanadi. Bu yilgi bo'lib o'tgan bayram tadbirida ham urush yillarida ishlatilgan texnikalar nomoyish qilingani o'sha payitdagi muhitni eslatdi va bu esa tinchlikning biz uchun qanchalik katta boylik ekanligini, hozirgi tinch va osoyishta yurtda yashayotganimizning qadriga yetishga undaydi.


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-10 17:58:39

Юртбошимиз томонларидан ушбу сана хар йили кўтаринки рух ва байрамона кайфиятда ташкил этиб келинмоқда. Тадбирда Улуғ ватан уриши қатнашчилари, фахрийларимизни ардоқлаб уларга ҳурмат кўрсатилиши, Ёшларимизга ўрнак бўлиб уларда тинчлик деган энг улуғ неъматни қадрига етишликни, асраб авайлашликни ўргатади албатта.


Жиззах вилояти Бунёдкор корхонаси БПТ раиси Яркулов Мусурмон2018-05-10 16:16:03

Ватан учун жон фидо қилган инсонларни унутмайлик,ёнимизда юрганларини қадрлайлик


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-10 11:21:58

Президентимиз тамонидан Иккинчи жахон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан халқимиз хурсанд. Айниқса Уларнинг оилалари, фарзанду-набираларининг қалби фахру-ифтихорга тўла. Хотира муқаддас туйғу. Ватан учун жон фидо қилганлар ўғлонлар кўнгилларда мангу яшайдилар


Мухримов Абдунаби Чилонзор аппарат рахбари 2018-05-10 10:06:18

Байрам тадбирини кўриб Президентимиз биз ўзбек халкини хақиқий тарихимизни тиклаганларидан хурсанд бўлдим. Ёшларни хақикий тарихимиз орқали тарбия этишимиз яхши натижа беради.


Б.Утешова-Канликул тумани2018-05-10 09:33:53

Ватан тинчлиги, юрт ободлиги йўлида жон берган март уғлонларни хотирлаш, ўларнинг кўрсатган жасоратларини қадрлаш бугинги авлод вакилларининг ҳар бирининг ҳам қарзи, ҳам фарзи. Бу йилги «Хотира ва қадрлаш куни» ҳар йилгидан ҳам кўтаринки руҳта ўтказилди. Уруш қатнашчиларига уша даврни эслатувчи, ўзлари ўшлаган қуроллар, техникалар кургазмаси, сафдошларини, ўтган қийин дамларини эслатган бўлса, уша пайтда айтилган куй-қушиқлар Ватан учун, ғалаба учун мустаҳкам қадам, ишонч бўлганлигини эслатди. Бугунги авлодлар фақат бу техникаларни кургазмаларда, байрамларда томаша қилишини талиб дуо қилди.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашиидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, Шоира Эшбоева2018-05-10 09:28:44

Президентимиз 9-май "Хотира ва қадрлаш куни" ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган тадбирда фронт ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларни табриклади.Уларнинг ушбу оғир уруш йилларидаги кўрсатган матонати ва хизматлари яна бир бор қадрланди.


УзЛиДеП Термиз шахар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-10 09:28:13

Халқимиз уруш қатнашчиларига, уруш орти ва меҳнат фахрийларига катта эҳтиром ва юксак ҳурмат кўрсатдилар.


Сергели туман O'zLiDeP фаоли Матниязова Гулруҳ2018-05-10 09:15:03

Президентимиз яна бир бор Ватан тинчлиги, ободлиги, тараққиёти учун ўзининг ҳиссасини қўшган инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш лозимлигини кўрсатишди. Бу ўсиб келаётган ёшларимизга катта сабоқ бўлади ҳамда биз ёшлар ана шундай руҳда тарбияланишимизга албатта ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-10 09:06:04

Президентимиз 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан барча фахрийларимизни табриклади. Байрам дастурида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли, эстрада хонандалари ижросида куй-қўшиқларнинг янграши барчамизда унутилмас таассуротлар қолдирди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+