Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилади

17.05.2018, 11:15

Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ, Марғилон шаҳрида 210 ўринли мактаб-интернат ташкил этилади.

2018-2019 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8-синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

Мазкур мактаб-интернатни ташкил этишдан Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мадина Бекматова Навоий вилояти2018-05-17 16:28:06

Мазкур мактаб-интернатни ташкил этилиши, шоир издошларини кашф этишда ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиб беради.


Ахмаджон Тошмухамедов-Олмазор тумани O'zLiDeP кенгаши2018-05-17 16:00:31

Эркин Вохидов замонамизнинг шеъриятга мехр куйган барча ёшдаги мухлислар учун бирдек ижод килган ёркин улуг шоирларидан бири десак, бу хакикатни барча эътироф этади деб уйлайман. Бу ажойиб, бетакрор ижодкорни номини абадийлаштириш максадида махсус ихтисослаштирилган билим юртининг шаклланиши, унда юртимизнинг иктидорли фарзандларини тахсил олишлари, Ватанимизда шеъриятнинг маънавий ривожланишитмизда уз урни борлигидан далолатдир.


Ы.Алланиязова2018-05-17 15:51:37

Маргилон шахрида Эркин Вохидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тугрисидаги Хукумат карори бизни хурсанд килди.Президентимизга катта рахмат,ёшларнинг уз истеъдодларини намоён килишлари учун шарт-шароитлар яратиб,имкониятлар эшигини тобора очиб бермокда.Бу мактаб-интернатдан эртанги Э.Вохидовлар чикишини умид киламиз


Баходир Саидолимов2018-05-17 15:33:53

Эркин Вохидовдек инсонларни унитишга хаққимиз йўқ. Келажакда Марғилон шаҳридаги мазкур мактаб интернатдан албатта буюк шоир Эркин Вохидовдек инсонлар етишиб чиқишига ишонамиз.


Гўзал Жуманиёзова "Қайчили" БПТ аъзоси 2018-05-17 14:01:15

Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори жуда тўғри қабул қилинган. Ўзбекистон ёшлари она тили ва адабиёт фанини чуқур ўрганиб, хорижий тилларни ўзида мукаммал қилган мактаб-интернат ўқувчилари хаётда ўз йўлларини қийинчиликларсиз топишини айтмоқчиман.


O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби. О.Қаландарова 2018-05-17 13:33:34

Марғилон шаҳридаги мазкур мактаб интернатдан албатта шоир издошлари ва ёш ижодкорлар етишиб чиқишига тилакдошмиз.


Сергели туман фаоли Қиличова Гулрух2018-05-17 13:29:23

Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовни Ўзбекистон Республикаси учун хизматлари каттадир.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-17 13:27:43

Ўзининг бетакрор мумтоз шеърияти билан адабиётимизга муносиб ҳисса қўшган шоир Э.Воҳидовнинг номини абадийлаштириш, барча ўзбек халқига, айниқса, шеърият ихлосмандлари учун хақиқий тарихий туҳфа бўлди,десак адашмаймиз.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-17 13:27:42

Ўзининг бетакрор мумтоз шеърияти билан адабиётимизга муносиб ҳисса қўшган шоир Э.Воҳидовнинг номини абадийлаштириш, барча ўзбек халқига, айниқса, шеърият ихлосмандлари учун хақиқий тарихий туҳфа бўлди,десак адашмаймиз.


Шоҳиста2018-05-17 13:04:24

ТОЛИПОВА ШОҲИСТА ЎзЛиДеП ФПРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ МАТБУОТ КОТИБИ ВОДИЙ ИЖОД ВА САНЪАТ ЎЧОҒИ ДЕСАК МУБОЛАҒА ЭМАС. ЭРКИН ВОҲИДОВ НОМИ БИЛАН МАКТАБ ИНТЕРНЕАТНИНГ ФАОЛИЯТ БОШЛАШИ ХАЛҚИМИЗ ҚАХРАМОНИНИНГ НОМИНИ АБАДИЙЛАШТИРИБГИНА ҚОЛМАЙ ЯНГИ АДАБИЙ МУХИТНИ ВА УНДА ЯНГИДАН ЯНГИ ИЖОДКОРЛАРНИ КАШФ ЭТИЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ. ШУ ЎРИНДА БУГУН ШАКЛЛАНАЁТГАН АХЛИ ИЖОДНИНГ ЁШ ВАКИЛЛАРИГА МАНА ШУНДАЙ УЛУҒ ИНСОН НОМИДАГИ МАКТАБ ИНТЕРНАТИДА ТАХСИЛ ОЛИШ НАСИБ ЭТАРКАН УЛАРГА ФАҚАТ ХАВАС ҚИЛСА АРЗИЙДИ


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+