Ўзбекистон Республикаси Президенти «Росатом» давлат корпорацияси бош директорини қабул қилди

31.05.2018, 03:29

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Росатом» давлат корпорацияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли серқирра ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётган олий ва юқори даражадаги мулоқотлар мунтазамлик касб этганини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ортиб бормоқда, биргаликда инвестиция, энергетика, саноат, транспорт ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, изчил ҳудудлараро мулоқот йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашувлар фаоллашди.

Музокарада фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва инновация марказлари ўртасида, жумладан, ўтган йили имзоланган Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма дастур ва лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

«Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси раҳбариятининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Россия мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида энергетика секторида кенг кўламли шериклик ва ўзаро фойдали илмий-технологик ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги ва бунга тайёрлиги алоҳида қайд этилди.

  • Кўрилди
    1259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ачилова Мирзо Улугбек тум2018-06-01 10:54:06

Музокаралар фан ва юкори технологиялар сохасида узок муддатли шериклик алокаларни мустахкамлайди ва ривожлантиради.


О.Атақулов-Навбаҳор тумани2018-05-31 16:11:13

Муҳтарам Президентимиз томонидан «Росатом» давлат корпорацияси бош директорини қабул қилиниши Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлайди.


Yngibozor tuman Kengashi Adamov Abror2018-05-31 15:43:21

Muzokaralar orqali har ikki davlat iqtisodiy soyosiy manfaatdor. Sherikchilik döstona munosabatlar ertangi rivojimiz uchun foydali.


Рухиллаев Аброр O`zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-31 13:58:27

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда «Росатом» давлат корпорацияси Музокарасидан икки давлатнинг ўзаро фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириши билан мустаҳкамланиши, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишлиши, икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва инновация марказлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам ривожлаверсин.


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-05-31 12:18:25

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик хамда дустона муносабатлари давом этаверсин.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-31 11:51:16

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг тобора ривожланиб бораётганлигини кўришимиз мумкин


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-31 11:28:23

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли серқирра ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётган олий ва юқори даражадаги мулоқотлар хар бир соҳани ривожига улкан хисса қўшишига ишонамиз.


Ражабов Хикмат Хоразм вилояти Урганч тумани "Ражаб Тохир" фермер хўжалиги рахбари БПТ раиси 2018-05-31 11:25:14

Музокарада фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, инвестиция, энергетика, саноат, транспорт ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга оширишда икки мамлакат дўстлигини тилайман.


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши аппарат рахбари Умиджон Худойкулов2018-05-31 11:07:41

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шерикчилик хар ики давлат учун хам манфатли бўлсин


Ш.Худайқулова O`zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-31 10:56:39

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик хамда дустона муносабатлари давом этаверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+