Тошкент шаҳрида яна ўн бешта кўприк қурилади (фото)

01.06.2018, 17:36

Тошкент шаҳрида яна ўн бешта кўприк қурилади (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилаётган йўл ўтказгични кўздан кечирди.

Ушбу йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 676 метр, кенглиги 24 метрдан зиёд бўлади. Транспортлар 6 қаторда ҳаракатланади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” корхонаси томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари якунланиш арафасида. Бугунги кунда устунларга темир-бетон плиталар ётқизилиб, йўлгача бўлган оралиқ шағал билан тўлдирилмоқда. Ҳар бири 124 метр бўлган иккита пиёдалар эстакадаси қурилиши давом этмоқда.

Шу ерда янги кўприклар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш борасидаги ишлар тақдимоти ўтказилди. Тошкент шаҳрида яна ўн бешта жойда йўл ўтказгичлар қурилиши маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги барча кўприкларни инвентаризациядан ўтказиш, уларни сақлаш ва режали таъмирлаш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда кўприкларни эксплуатация қилиш билан шуғулланадиган тизим яратиш, бунга ихтисослашган кадрлар тайёрлаш ва замонавий қурилиш материалларини ўзлаштириш бўйича топшириқлар берди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели тумани Мансуров Мираббос2018-06-05 14:47:02

Давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан пойтахтимизда улкан бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани аҳолининг фаровонлигини, ҳаёт даражасини яхшилашга ва йўллардаги тирбандликларни олдини олишига ишонаман.


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани аппарат рахбари2018-06-02 19:34:32

Пойтахтимиз кундан кунга узгариб, янада чирой очиб бормокда. Бунёдкорлик ишлари куплаб туманларда булмокда. Бу эса тинчлигимиз сабабли албатта. Президентимиз кучига куч, мехнаткаш халкимизга омонлик тилайман.


Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-06-02 13:44:18

Шундай улкан қурилишлар ташаббускори бўлган Мухтарам Президентимиз Шавкат Мироманович Мирзиёевга Худо куч-қувват берсин, Бахтимизга доимо соғ-омон бўлсин. Бунёдкорлик қурилишлари халқимизнинг узоғини яқин қилиш билан бир қаторда, одамлар онгини, маданиятини ва одамларимизни бир-бирига қарашлари ҳамда йўқолиб кетаётган мехр-оқибатини тафаккурини ўзаро жипслаштириб бораётган ҳалқимизни эртанги кунга бўлган ишончини, умидларини порлоқ келажакка етаклаб эзгу ишларга йўл курсатаётган мухтарам юртбошимиз Шавкат Мироманович Мирзиёев Дунё тургунча турсин.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-02 10:40:27

Шу каби бунёдкорлик ишлари кўпаяверсин, пойтахтимиз янаям кўркам ва чиройли бўлсин!


Яккасарой туман Кенгаши Миркасимов Ж.2018-06-02 09:54:16

Тошкендаги яна 5 та кўрикни қурилиши шахар ахолиси ва мехмонларига қанчадан қанча қулайликлар яратади.


Яккасарой туман Кенгаши Ахмаджонов И.2018-06-02 09:52:49

Азим Тошкент туристик талабларига жавоб берувчи шаҳар қиёфасига киришда яна бир қадам ташланиши одамни қувонтиради


Яккасарой туман Кенгаши Некбаев А.Т.2018-06-02 09:51:26

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” корхонаси томонидан олиб борилаётган кўрик қурилиши ишлари жуда ҳам сифатли хозирги замон талабларига жавоб берувчи кўприклар сарасига киришига ишонаман. Тошкент шахримиз гуллаб яшнасин.


Яккасарой туман Кенгаши Агзамходжаев С.2018-06-02 09:48:37

Тошент шаҳрида кўприклар қурилиши давлатимиз ривожланаётганидан яна бир тасдиқдир.


Яккасарой туман Кенгаши Камилов Д.2018-06-02 09:47:28

Бунақа қурилишларнинг кўпайиши Тошкентнинг тирбанлиги олдини олади.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-02 04:46:05

Давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан пойтахтимизда улкан бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани аҳолининг фаровонлигини, ҳаёт даражасини яхшилашга, осмонимизни мусаффо юртимизни осойишталигига хизмат қилишга аминман.,


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+