Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди (ФОТО)

28.07.2018, 15:54

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбарига ҳарбий қисмда амалга оширилган таъмирлаш ишлари, мудофаа тизимидаги алоқа тармоқларини модернизация қилиш, жанговар ва ўқув-тайёргарлик жараёнини автоматлаштиришга доир лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Мудофаа тизимида энг асосийси - алоқа. Бу тизимни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоқа хавфсизлигини чуқур биладиган мутахассислар тайёрлаш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиш керак, деди Шавкат Мирзиёев. 

Аскарлар орасидан техник-муҳандислик қобилиятга эга ёшларни саралаб олиш, алоқачи мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган ўқув юртларидаги таълим ва амалиёт дастурини такомиллаштириш, ҳарбийларни замонавий рақамли технологиялар бўйича ўқитиш юзасидан топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд алоқа техникалари намуналари билан ҳам танишди. Ҳарбий қисмда аскарларнинг хизматни ўташи ва яшаши учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1951
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-29 16:31:34

Давлатимиз раҳбарининг ҳарбий қисмга ташриф буюрганликлари бу аскарларнинг Ватан олдидаги бурчларини адо этишда янада куч-ғайрат беради.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-07-28 16:59:22

Мухтарама Президентимиз томонларидан ватанимиз тинчлигини қўриқлаб келаётган ватан ҳимоячилари фаолиятига алоҳида эътибор бераётганликлари таҳсинга сазоввордир. Тинчлик деб аталмиш неъматни сақлаш ватанимизнинг ҳар бир фуқаросининг бунчидир. Уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоқа хавфсизлигини чуқур биладиган мутахассислар тайёрлаш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиш керак дея таъкидлаганликлари, ва аскарлар орасидан техник-муҳандислик қобилиятга эга ёшларни саралаб олиш, алоқачи мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган ўқув юртларидаги таълим ва амалиёт дастурини такомиллаштириш, ҳарбийларни замонавий рақамли технологиялар бўйича ўқитиш юзасидан топшириқлар берилганликлари провардида халқ тинчлиги йўлида қилинаётганлини кўришимиз мумкин. Барчамиз ватанимиз олдида бурчли бўлайлик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+