Президент таклифидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги қўмита ташкил этилди

04.01.2018, 14:22

Президент таклифидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги қўмита ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида янги қўмита — Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ташкил этилди. Бу тўғрисидаги қарор парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида қабул қилинган.

Маълумки, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқид қилиб, Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги ана шу муҳим муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал этишга қаратса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди. 

“Керак бўлса, Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиб, унинг аъзолари асосан ҳудудларда фаолият кўрсатса, нур устига нур бўларди”, деган эди Президент.

Ялпи мажлисда депутатлар янги қўмита аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита ҳудудларда фаолият юритиб, хақиқий депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаб, уларнинг натижаларига эътибор қаратиши, бу борадаги қонун ижодкорлиги жараёнини фаоллаштириш билан бирга, соҳага доир қонунлар ижросини ўрганиши лозимлигига алоҳида тўхталдилар.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1832
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+