Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларига тўсиқлар бўлмайди

04.10.2018, 13:39

Шухрат Шарафутдинов
Шухрат Шарафутдинов

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида босқичма-босқич муайян вазифалар белгиланиб, уларнинг ижроси таъминлаб келинмоқда. Белгиланган устувор вазифалар ва мақсадли параметрларнинг бажарилиши албатта Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини таъминлаб берувчи асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Чунки иқтисодий ўсиш – бу, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, биринчи навбатда янги корхоналарни қуриш ва кенгайтириш, йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, инфляция ва нархларни жиловлаш ҳамда одамларни иш билан таъминлаш деганидир.

Ушбу жараёнда тадбиркорлик субъектларининг иштироки жуда муҳим ўрин тутади. Лекин амалиётда шу нарса кўринадики, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестицияларни жалб этиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор муаммо ва тўсиқлар ҳанузгача мавжуд.

Бугунги муҳокама этилаётган “Ҳудудларни тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Президент қарори айнан шундай тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган.

Унда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Қарорга мувофиқ ҳудудларда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва  ривожлантириш комиссияси ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳудудий гуруҳлар таркибига кирган шахслар асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлади.

Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

Сир эмас ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини юритишдаги энг катта муаммолардан бири бу ер майдонларини ва бўш турган объектларни ажратиш билан билан боғлиқ.

Энди Комиссия 10 кунда камида бир марта жойлардаги ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни, шу жумладан ер майдонларини ва бўш турган объектларни ажратиш билан билан боғлиқ муаммоларни кўриб чиқади ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этади, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан, манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириб боради ва ҳал этади.

Ишларни самарадорлигини таъминлаш мақсадида рағбатлантириш, шу билан бирга жавобгарлигини ҳам кучайтириш механизмлари қарор билан белгилаб қўйилмоқда. Яъни, ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб:

- Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланади;

- Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланади.

Эътиборли жиҳати, тадбиркорлик субъектларига ҳам ушбу қарор билан масъулият юклатилмоқда. Яъни, аукцион савдоларига қўйиладиган давлат мулки объектлари тадбиркорларнинг аниқ мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилади.

Бу мажбуриятлар нималардан иборатлигини айтадиган бўлсак, қарорда белгиланмоқдаки, бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилади.

Инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.

Бундай шартнинг белгиланиши ҳар бир тадбиркорлик субъектига ҳам катта масъулият ва мажбурият белгилайди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди Дастурида белгиланган мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини ошириш борасидаги вазифалар билан ҳамоҳанг равишда “Ҳудудларни тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Президент қароридан келиб чиқадиган O‘zLiDePнинг долзарб вазифалари ҳам белгилаб олинди.

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    66
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sherzod2018-10-05 21:21:28

Men Qarshi shaxridanman.O.T.T tadbirkorman shaxar xokimi tusqinlik qilmoqda J.Fozilov.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+