Ўзбекистон-Туркманистон: стратегик шерикликнинг янги босқичи

26.04.2018, 09:38

Гавҳарой ТЎХТАСИНОВА
Гавҳарой ТЎХТАСИНОВА

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати

Хабарингиз бор, айни пайтда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ўзаро мулоқотлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, ташриф доирасида икки мамлакат етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади. 

Албатта савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида сўз кетганда, бу борадаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлиги кўринади. Чунки, Ўзбекистонда ҳам Туркманистонда ҳам энергия манбаларининг йирик конлари мавжуд эканини, нефть-газ саноати жадал ривожланиб, хорижий сармоядорлар билан шериклик алоқалари кўлами кенгайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур ташриф бу борада янги уфқларни очишига шубҳа йўқ.

Қолаверса, ҳар икки мамлакат углеводород ресурсларига бой ҳисобланади. Уларни экспорт қилиш ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни талаб этади. Ана шундай яқин ҳамкорлик мамлакатларимиз учун энергетика йўналишларини диверсификация қилиш ва жаҳон бозорларига чиқиш борасида кенг имкониятлар яратади. Бу лойиҳалар тўғрисида гап кетганда, йилига 25 миллиард куб метр газ ўтказадиган Туркманистон – Ўзбекистон –Қозоғистон – Хитой қувурини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундай лойиҳалар негизида нафақат иқтисодий, балки сиёсий ва гуманитар манфаатлар ҳам мужассам, десак муболаға бўлмаса керак. Негаки, қувур теварагида инфратузилма барпо этилиб, янги иш ўринлари яратилади. Асосийси,  мазкур қувурлар мамлакатларимизнинг транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида хорижий давлатга илк ташрифини 2017 йил март ойида Туркманистонга амалга оширганини яхши биламиз. Ўшанда икки мамлакат раҳбарлари ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишга солиш, савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ривожлантиришга келишиб олган эдилар. Шундан сўнг кўплаб соҳалар қатори туризм бўйича алоқалар ҳам янги босқичга чиқди, десак адашмаймиз. Икки томонлама сайёҳ алмашувини ривожлантириш, бошқа давлатлардан сайёҳ жалб этишни ошириш бўйича ҳамкорлик борган сари мутаҳкамланиб бормоқда. Айни пайтда Хоразм вилояти билан Дашовуз вилояти, Бухоро вилояти билан Лебап вилояти ҳокимликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича имзоланган  битимлар жуда яхши самара бераяпти. Ҳисоб-китобларга қараганда, биргина ўтган йили Хоразмга тўрт мингдан зиёд туркманистонлик сайёҳлар ташриф буюргани бу борадаги фикримиз нақадар тўғри эканлигини исботлайди.

Бугун 23 апрель куни икки мамлакат раҳбарларининг чегарадош Хоразм вилоятига ташрифи кутилмоқда. Ишончимиз комилки, ушбу ташриф нафақат ушбу икки вилоят балки бошқа ҳудудларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Мазкур тарихий ташриф ва унда кўриб чиқиладиган масалалар партиямиз учун ҳам ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида партия халқаро иқтисодий интеграциялашув ва жаҳон бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улушини  кенгайтириш учун мақбул шароитларни яратиш тарафдоридир. Экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаш иқтисодий соҳадаги дастуримизнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Шу маънода биз икки мамлакат ўртасида мунтазамлик касб этиб бораётган олий даражадаги музокараларни қўллаб-қувватлаймиз.

Ўрни келганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Кўпчиликка яхши маълум, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини баён этган эди. Туркманистон Президентининг мазкур давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганини амалий тасдиғи, десак сира муболаға бўлмайди. 

Бир сўз билан айтганда, Туркманистон Президентининг юртимизга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичини бошлаб берган ташриф сифатида тарих саҳифаларига муҳрланади.


  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Холиков- O`zLiDeP Тўрткўл тумани ижрочи котиби2018-05-15 17:04:37

Ўзаро мулоқотлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.


Юлдаш Маткаримов-O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:34:43

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 мартида Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланганди. Бу хамкорлик икки томон учун хам кулай ва манфаатли эканлиги кўриниб турибди.


Юлдаш Маткаримов-O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:34:43

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 мартида Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланганди. Бу хамкорлик икки томон учун хам кулай ва манфаатли эканлиги кўриниб турибди.


Сапарбай Рахимов O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 14:20:35

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганидан беҳад қувончдаман.


Сапарбай Рахимов O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 14:20:35

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганидан беҳад қувончдаман.


Тошлоқ туман Терактаги мфй бпт 2018-04-30 14:40:54

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини баён этган эди. Туркманистон Президентининг мазкур давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганини амалий тасдиғи, десак сира муболаға бўлмайди. албатта фермер ва тадбиркорларимизга экпорт учун катта имкониятлар очиб бериляпти. Юртимиз равнақи учун хизмат қилади.


Ёшлик ТШ Кенгаши аппарат рахбари Н.Закирова2018-04-27 16:26:24

Хамкорлик доим яхши натижаларни беришини биз амалда куриб келмокдамиз.Уйлаймизки бу сафар хам икки давлат уртасидагидаги хамжихатлик сиёсий иктисодий ва маънавий алокаларни янада ривожланишига олиб келади.


Артиков Набижон2018-04-27 08:51:36

савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида сўз кетганда, бу борадаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлиги кўринади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+