“Рухсатнома олиш учун Тошкентга боришимиз шарт эмас”, дейишмоқда жиззахлик тадбиркорлар

12.04.2018, 09:31

“Рухсатнома олиш учун Тошкентга боришимиз шарт эмас”, дейишмоқда жиззахлик тадбиркорлар

Лицензия олиш учун узоқ йўл босиб, Тошкентга боришимга тўғри келарди. Бундан ташқари, пайвандлаш ишидаги йигитлар ҳам мен билан биргаликда  икки уч кун сарсон –саргардон бўлар эди. Президентимизнинг лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалштириш ҳақидаги фармони мен каби тадбиркорларни ана шундай овварагарчиликдан халос этди.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони  тадбиркорларнинг ишини анча енгиллаштирди.

Биз тадбиркорлик фаолиятимизда бир қанча турдаги  умрини ўтаб бўлган кўп миқдордаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари, айрим ваколатли органлар томонидан лицензия ва рухсатнома бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштиришда қийналар эдик. Маъмурий тартиб-таомилларнинг чўзилиши биз учун ортиқча харажатларни талаб қиларди. Президентимизнинг мазкур фармони билан лицензия ва рухсатномаларнинг қисқартирилаётгани ва соддалаштирилаётгани,  Республика доирасидаги идоралардан ҳудудий давлат органларига ўтаётгани биз учун айни муддао. Бу ғайратимизга-ғайрат шижоатимизга-шижоат қўшади.

Ғайрат БЕКМУРОДОВ,

O‘zLiDeP фаоли,

Жиззах “Қувурқурилишсервис” ХК раҳбари

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+