Президент қарори: ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди

13.07.2018, 17:25

Президент қарори: ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди

Жорий йилнинг 12 июль куни Президентимиз томонидан  “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорни қабул қилишдан мақсад тиббиётнинг бу йўналишида мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва камчиликларга барҳам бериш, шунингдек, замонавий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш ва нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилашдан иборатдир.

Қарор билан аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ва дастур ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди.

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси” кафедраси ташкил этилади, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг “нефрология” ва “болалар нефрологияси” мутахассисликлари бўйича янги йўналишлари очилади.

Шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасига махсус “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди. Унда, шу жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатиш тизимини соддалаштириш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш назарда тутилади.

Молия вазирлигига гемодиализга муҳтож бўлган беморлар сонининг йиллик ўсишини ҳисобга олган ҳолда зарур гемодиализ ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материалларини ўз вақтида харид қилиниши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминлаш юкланди.

Қарорнинг биз учун аҳамиятли жиҳати унда аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш соҳасида хусусий секторни ва давлат-хусусий шерикликни жадал ривожлантиришга алоҳида урғу берилганидир. Зеро, O‘zLiDeP инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи ва хусусий капитални жалб қилган ҳолда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади. Қолаверса, партия тиббиёт сифатини давлат ва хусусий ҳамкорлик тамойиллари асосида тубдан яхшилаш тарафдори, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасида янада самарали ва замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишнинг гарови сифатида қабул қилади.

Раъно Хожимуҳаммедова,

Олмазор туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1684
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Булоқбоши туман Кенгаши раиси Р.Носиров2018-07-16 15:55:33

Мухтарам Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тиббиётнинг бу йўналишида мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш,нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилашдан иборатдир.


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раиси Искандар Рўзиев2018-07-16 09:03:53

Тиббиётга кўрсатилаётган этибор ҳозирги кунда жуда юқори бўлияпти жумладан муҳтарам Президентимизнинг 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани аҳолининг саломотлиги учун яна бир қулай имконият эканлигининг этироф этиш жоиз


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-07-16 08:47:15

Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тиббиётнинг бу йўналишида мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш,нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилашдан иборатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+