Ўзбек ва тожик халқлари азалий дўстлигининг ёрқин намунаси

06.06.2022, 15:51

Ўзбек ва тожик халқлари азалий дўстлигининг ёрқин намунаси

Бу икки халқ гўё эт билан тирноқ. Азалий дўстлик, қардошлик ришталари узоқ тарихга эга. Урф-одати, дини, ҳаётга қарашлари бир бирига гўё икки томчи сувдек ўхшаш бу халқларнинг давлатлараро дўстона муносабатлари бугунги кунда янгича мазмун-моҳият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги олий даражадаги расмий учрашув тарихий аҳамиятга эга. Учрашувда абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги бу ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтарди.

Энг муҳими, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали  Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги поғонага кўтаришга қаратилган 11 та ҳужжатнинг имзоланиши турли соҳалардаги алоқалар ривожига  хизмат қилиши шубҳасиздир.

Бу ҳақда гап кетганда, саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”, маданият вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳамда ипакчилик тармоғида ҳамкорлик тўғрисида меморандум каби тарихий аҳамиятга эга ҳужжатларга имзо чекилгани икки биродар халқнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати, садоқатини мустаҳкамлашга, шу билан бирга иқтисодий-ижтимоий, маданий алоқаларини янгича тартибда давом эттиришга кенг йўл очади.

Мен аминманки, икки дўст ва биродар халқ давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви Ўзбекистон ҳамда Тожикистон республикаси истиқболига хизмат қилади. Зеро, узоқ тарихга эга азалий қардошлик ришталарининг янада мустаҳкамланиши икки давлат манфаатлари учун ҳам фойдалидир.

Ҳазратқул Хўжамқулов,

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+