Истиқболдаги энг муҳим дастурий ҳужжат имкониятларимизни юзага чиқаришга хизмат қилади

23.01.2018, 09:38

Истиқболдаги энг муҳим дастурий ҳужжат имкониятларимизни юзага чиқаришга хизмат қилади

Тоҳиржон ТОЛИПОВ, O’zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати:

- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон ­Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг тасдиқлангани мамлакатимизнинг ёруғ келажаги, халқ фаровонлигини таъминлайди.

Хусусан, фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий­ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар ­фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини, солиқ ва божхона сиёсатини, банк-молия соҳасини янада такомиллаштириш, аграр секторни ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларга ­имтиёзлар тақдим қилган ҳолда индивидуал имтиёзлар беришдан воз кечиш, ҳудудларни фаол ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Олдимизда янгидан-янги ислоҳотларни ўзида мужассам этган лойиҳаларни амалга ошириш ва шу орқали тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилишнинг энг осон ва қулай усулларни амалиётга жорий этиш, ёш ишбилармонлар сафини кенгайтириш сингари долзарб вазифалар ижроси турибди.

Фаолиятимизнинг таянч нуқтаси ҳасобланган ОАВ билан амалий ва доимий ҳамкорликни юқори чўққига кўтаришимиз керак. Сабаби, халқ билан давлат идоралари ёки депутат билан аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатлар айнан ОАВда акс этсагина ундаги реаллик юзага чиқади.

Айни вақтда партиямиз вилоят Кенгаши томонидан Давлат дастури ижроси бўйича ҳар бир бўлимга алоҳида масъулиятли топшириқлар белгиланди. Йил давомида инновацион ва илмий фаолиятларни, фаол тадбиркорларни, илғор технологияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жорий этиш муҳим вазифа сифатида белгиланди.

А.СУЛАЙМАНОВ, Халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Келажак минбари” нодавлат ўқув маркази раҳбари:

Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган учинчи йўналишида солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ ва божхона маъмурчилигини соддалаштириш бўйича ишларни давом эттириш назарда тутилган. Бу орқали тадбиркорлик ва фермерликни янада ривожлантириш асосий мақсад ҳисобланади. Тадбиркорлар учун белгиланган солиқларни камайтириш, айрим турдаги тадбиркорларга имтиёзлар бериш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишига нисбатан паст бўлган ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолияти ривожланади. Янги инновацион усуллардан фойдаланишга кенг йўл очилади. Бу борада хорижий давлатлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга оширилади.

Дастур ижроси асосида нодавлат таълим муассасалари фаолиятида муҳим ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун кенг имкониятлар яратилади. Бу имкониятлар орқали замонавий билимларни эгаллаган етук кадрлар тайёрланишига эришилади

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилингани партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг эмин-эркин фаолият юртишларида катта замин яратади. Тадбиркорларга турли хилдаги аралашувлар олди олиниб, мустақил фаолият кўрсатишига эришилади. Бунинг натижасида тадбиркорлар томонидан янги инновацион ғоялар амалиётга татбиқ қилинади. Бу каби белгиланган вазифаларни амалга оширишда партиямиз фаоллари, депутатлик корпуси вакиллари ўз фаоллигини оширади.

Носиржон АБДУЛЛАЕВ, O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари:

- Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ислоҳотларнинг бардавоми сифатида бажаришимиз лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. Дастурда белгиланган иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар жорий йилда мамлакатимизнинг иқтисодиётни янада юксалишига хизмат қилади.

Дастурда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилинганлиги айнан партиямиз элокторатлари бўлган тадбиркорлар учун айни муддао бўлди. Бу тадбиркорларни назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишлари учун замин яратади. 

Ўйлайманки, Давлат дастуридаги амалга оширилиши белгиланган ислоҳотлар  мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш билан биргаликда партиямиз зиммасига катта масъулият юклайди. Бунда ҳар биримиз шахсий масъулиятимизни ҳис қилган ҳолатда ўз вазифаларимизни бажаришга ҳаракат қилишимиз лозим.

М.АСРАНҚУЛОВА, O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази раҳбари:

- Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини такомиллаштириш, ёшларга замонавий талаблар асосида таълим бериш бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир. Бу борада олий таълим муассасаларига бўладиган тест синовларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жараённи амалга оширишда Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўплаб вазифалар белгиланган.

Бу борада олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, тест синовларини ўтказишнинг шаффоф механизмларини жорий этиш белгиланган. Биргина олий таълим муассасаларига кириш бўйича тест синови натижалари тест ўтказилган куннинг эртасигаёқ эълон қилиниши олий таълим тизимидаги турли фирибгарлик  ва коррупцияни олдини олишда муҳим қадам бўлади.

Яна бир жиҳатга алоҳида эътиборингизни қаратмоқчимиз. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, пуллик хизмат кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантирилиб борилади.

Таълим тизимида амалга оширилаётган бу ислоҳотлар фарзандларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлашда муҳим қадамдир, уларнинг қобилияти ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларимиз қалбида она юртга садоқат ҳамда фидойилик туйғуларини камол топтиришнинг бош омилидир.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+