ДИҚҚАТ, ФАОЛ ТАДБИРКОРЛАР АНЖУМАНИ!

09.02.2018, 18:44

ДИҚҚАТ, ФАОЛ ТАДБИРКОРЛАР АНЖУМАНИ!

Президентимиз ташаббуси билан шу йил 22 январда имзоланган энг муҳим ҳужжат — “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда белгилаб берилган долзарб вазифалар мамлакатимиз тадбиркорлари учун ҳам улкан имкониятлар эшигини очиш билан бирга, улар зиммасига катта масъулият юклайди. Фармонда кўрсатиб ўтилган асосий масалаларни бевосита ўз электорати вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш учун шу йилнинг 13 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан  “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани” ўтказиш режалаштирилмоқда. Видеоконференция шаклида уюштирилаётган ушбу анжуманда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан тадбиркор ва фермерлар иштирок этади.

Ушбу жараённи партия ва газетамизнинг интернетдаги веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри кузатиш имконияти мавжуд.

  • Кўрилди
    4955
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+