Номзоднинг сайловолди дастуридаги энг устувор йўналишлар билан таништирилди

20.09.2021, 14:26

Номзоднинг сайловолди дастуридаги энг устувор йўналишлар билан таништирилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий универститетида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби мазмун-моҳияти, аҳамияти ва асосий ғояларини тарғиб қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастуридаги энг устувор масалалар билан таништириб ўтилди. Унда мамлакатимизда амалга ошириши керак бўладиган барча соҳаларга алоҳида-алоҳида тўхтатиб ўтилди.

Хусусан, ижтимоий соҳадаги барча ислоҳотларнинг пировард натижаси, таълим-тарбия тизимини қандай ташкил этишига алоҳида эътибор қаратилганлиги, келгусида узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

Энг авволо, мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этиш, 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизими билан тўлиқ қамраб олиниши натижасида келгуси беш йилда тизимда 45 мингдан ортиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринлари яратилиши алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, номзод дастурида мактаб ва Олий таълим бўйича тизимли ўқув дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Анжуманда универститетнинг 100 нафар талабалари офлайн ва 12000 нафар Олий таълим муассасаларининг навқирон авлодлари ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+