“Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат!”

23.09.2021, 16:59

“Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат!”

Оқдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан  кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат!” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят Кенгаши масъул ходимлари, Оқдарё тумани халқ таълими вакиллари, БПТ аъзолари  иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир банд мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, халқ манфаатига хизмат қилиш, инсон қадрини улуғлаш каби ғоялар ўз аксини топганини таъкидлаб, хусусан, дастуридан ўрин олган 4- йўналиш таълим сифатини янада яхшилашга қаратилганлиги, унда мактаб мавзуси алоҳида тилга олинганлигини эътироф этишди.

Мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилади.Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади. Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади. Шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Нодир Тўраев сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлиги бўйича йиғилганларга тушунчалар берди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+