Депутатларга билдирилган 41 та мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди

14.10.2021, 19:57

Депутатларга билдирилган 41 та мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди

Аҳоли вакилларининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан жорий йилнинг 3-чораги давомида депутат қабулхонаси ва учрашувларда фуқаролар томонидан билдирилган 41 та мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди.

“Сумалак гузари” ва “Гулпора”махалласи кўчаларидаги ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ва янгилашда амалий ёрдам бериш юзасидан билдирилган мурожаат бўйича 450 метр сув қувурлари ҳомийлик асосида олиб берилди.

Эхтиёжманд, узоқ йилдан буён бемор ва ногиронлиги бўлган 6 нафар фуқароларнинг даволаниш учун дори-дармон сотиб олишга ёрдам бериш борасидаги масаласи жойида ҳал этилиб, уларга ҳомийлик маблағлари берилди.

“Аёллар дафтари”да турувчи ишсиз хотин-қизларни уй шароитида иш билан таъминлаш бўйича билдирилган мурожаат асосида “Амир Темур” маҳалласидаги имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олган 5 нафар аёлларга хомийлик асосида хом-ашё материллари етказиб берилиб, уларни тикувчилик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Шунингдек, маҳаллалардаги табиий газ билан таъминлаш, электр энергияси ва сув таъминотини яхшилаш юзасидан билдирилган мурожаат асосида тегишли мутасаддиларга депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Иш топишда ёрдам сўраган 8 нафар фуқаролар “Art soft tex” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этилди. Имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва арзон уй-жой олиш бўйича билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган хонадонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, беморлар ва боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Эҳтиёжманд хонадонларнинг 6 нафар фарзандларига мактаб формалари олиб берилди.

  • Кўрилди
    196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+