Ишончли вакил бўлажак ҳамширалар ҳузурида

22.10.2021, 18:37

Ишончли вакил бўлажак ҳамширалар ҳузурида

Ишончли вакил Амин Вапаевнинг навбатдаги тарғибот учрашуви Хива шаҳридаги тиббиёт коллежида бўлажак шифокорлар иштирокида давом этди.

Сўз олганлар сўнгги йилларда айниқса, таълим тизимига қаратилаётган эътибор алоҳида эътироф этилди. Олий таълим муассасалари сонининг ошганлиги, бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш тизимининг йўлга қўйилганлиги, боғчаларга қамровнинг ошиб, мамлакатимизда гендер тенглигининг таъминланганлигини эътироф этди. Хотин-қизларнинг олий маълумотли бўлиши учун қўшимча квоталарнинг ажратилганлиги, уларнинг ишлаши учун яратилган имкониятларни алоҳида таъкидлади.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар борасида ҳам тўхталиб ўтди. Барча ёшларни партиядан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+