Депутат аралашуви билан муаммо ҳал қилинди

03.11.2021, 17:00

Депутат аралашуви билан муаммо ҳал қилинди

Халқ депутатлари  Беруний  туман Кенгаши депутати Махмуд Қодиров ўзи сайланган Бирлик маҳалласидаги сайловчилар билан учрашуви давомида табиий газ босими пастлиги тўғрисида мурожат келиб тушган эди.

Биласиз ҳаво салқин тушуши билан аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёж ортади. Ҳозир кунлар ҳам салқин. Шунинг учун ҳам депутат сайловчилар муаммосини бартараф қилиш мақсадида муаммони атрофлича ўрганиб чиқди ва ўрганиш натижасида маҳалла аҳли  учун  келиб  турган  газ  қувурларининг эскирганлиги, газ босими  пасайиб кетганлиги аниқланди.

Мазкур  муаммо  депутат  аралашуви  билан  ижобий ҳал қилинди. Яъни  25 та хонадонга алоҳида газ тақсимлагич ўрнатиб берилди ҳамда эскирган газ қувурлари янгисига алмаштирилди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+