Избосканлик чувалчанг етиштираётган аёл тажрибаси оммалаштирилди

26.11.2021, 19:38

Избосканлик чувалчанг етиштираётган аёл тажрибаси оммалаштирилди

Избосканлик Х.Мирзаматова асли тажрибали муаллима. Аммо ер билан тиллашиш, тадбиркорликка меҳр қўйиш болалигидан у билан бирга. Яшаш уйи томорқасида чувалчанг боқиб, биогомус етиштираётганига анча вақт бўлди. Атиги 2 миллион сўм маблағ билан бошланган фаолият бугунга келиб ўзини оқлаб улгурди. Тадбиркор аёлнинг бир йиллик соф даромади 80 миллион сўмни ташкил этаётгани фикримиз исботидир.

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида Х.Мирзаматованинг тадбиркорликдаги тажрибаси намуна сифатида кўрсатилди. “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда ишбилармонлик муҳитида муносиб ўрин топишга интилаётган, тадбиркорликка қизиқадиган хотин-қизлар иштирок этдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатидан сўнг қатнашчилар Х.Мирзаматова хонадонида бўлиб, чувалчанг парвариши билан танишдилар.

-Бугунги тадбирдан олган таассуротларим бир дунё, - дейди иштирокчи Н.Қодирова. – Тадбиркорликка қизиқаман, айниқса, томорқачиликка, ерга меҳрим бошқача. Бироқ бу йўналишда тажрибали тадбиркор тавсия ва маслаҳатларига муҳтож эдим. Тадбир эса мен учун чин маънода мастер класс машғулоти бўлди. Бунинг учун партия мутасаддиларига раҳмат!

Тадбир томорқачилик ва тадбиркорликка қизиқувчи хотин-қизларнинг интилишларига қанот берди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матубот хизмати

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+