Янги Ўзбекистонда яшил маконларни биргаликда яратамиз!

26.11.2021, 19:46

Янги Ўзбекистонда яшил маконларни биргаликда яратамиз!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бугун бутунбошли умумхалқ ҳаракатига айланиб, юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда.

“Долзарб 40 кунлик” доирасида O’zLiDeP Тошкент вилоят ҳамда Нурафшон шаҳар Кенгаши ходимлари ҳам мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатларини ўтқазиш, парваришлаш каби тадбирларни юқори уюшқоқлик билан ташкил этиб келишмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши ташаббусорлигида ташкиллаштирилган навбатдаги тадбир ташкилот жойлашган бино ҳовлисида хашар йўли билан амалга оширилди.

Партия ташкилоти ҳовлисида кенг кўламли ободончилик ишлари уюштирилиб, 20 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ер майдони тупроқ шароитига мослаб танланган кўчатларнинг униб-ўсишида зараркунандалардан ҳимоялаш  учун зарурий биотехник чоралар кўрилди.

Кўчатларни парваришлаш ишларига тегишли тартибда масъуллар бириктирилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+