Самарқандда O’zLiDeP фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 минг туп дарахт кўчатлари экишди

26.11.2021, 19:53

Самарқандда O’zLiDeP фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 минг туп дарахт кўчатлари экишди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жойларда яшил майдонлар барпо этиш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан қизғин амалга оширилмоқда.

Ушбу акцияда O’zLiDeP фаоллари, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда электорат вакиллари ҳисобланган тадбиркорлар ва фермерлар ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Лойиҳа доирасида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари, депутатлар ҳамда электорат вакиллари томонидан 245 та тадбирлар ташкил этилди. Акцияга жами 691 нафар партия фаоллари жалб қилинган бўлиб, шулардан 38 нафари депутатлар, 334 нафари тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда 323 нафарини ёшлар ва аёллар ташкил қилади.  Тадбир бошидан буён 109046 туп дарахт кўчатлари экилган бўлса, экилган кўчатларнинг 13839 туби мевали дархт кўчатлари ҳамда 95207 тубини манзарали дарахт кўчатлари ташкил этади.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+