Нуристон шаҳарчасидаги 22 нафар ногиронлиги бор фуқарога мурувват кўрсатилди

13.12.2021, 11:51

Нуристон шаҳарчасидаги 22 нафар ногиронлиги бор фуқарога мурувват кўрсатилди

Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги Кимёгарлар МФЙда  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Меҳр-мурувватли бўлайлик” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Унда меҳр-мурувватга, саховатга муштоқ фуқароларга Халқаро ногиронлар куни муносабати билан совға саломлар улашилди. Энг муҳими, мамлакатимизда ҳар бир фуқарога меҳр-оқибат кўрсатилиши, улар ҳеч қачон беъэтибор қолдирилмаслигини шу куни улар аниқ-тиниқ ҳис қилдилар.

-Маҳалламизда 5 минг нафарга яқин фуқрпо истиқомат қилади,- дейди Кимёгарлар МФЙ раиси Гулсум Хуррамова.- Қувонарлиси, маҳалламизда бирорта фуқаро эътибордан четда эмас. Айниқса, ишсиз ва ҳунарсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга жалб қилиш, даромад топиши, рўзғорини бут  қилиши йўлида катта сай-ҳаракатлар олиб бораяпмиз.

Хайрия тадбирида куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.

Гулбаҳор Тўраева,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи

  • Кўрилди
    597
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+