Депутат ва тадбиркор ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади

14.12.2021, 18:19

Депутат ва тадбиркор ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади

“Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида амалга оиширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Қизилтепа туманидаги “Оқсоч” маҳалласида яшовчи 20 нафар эҳтиёжманд аёлларга ҳам шу лойиҳа доирасида кўмак берилди.

Туман депутати Н. Ҳамроев  тадбиркор И Абдуллаев билан биргаликда маҳалла оралаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси билан таъминлашди.

-Аёлларда ийманиш бор. Баҳоли қудрат тайёрлаган моддий кўмагимизни улар билан кўришиб, ҳол-аҳволини сўраб кейин тарқатсак, деган ҳаёлга бордик. Ҳарна кўнгил сўрасак, дедик-да, - дейди Халқ депутатлари Қизилтепа туман кенгаши депутати Н.Ҳамроев.

Дарҳақиқат, эзгуликка йўл кўнгилларнинг ичидан ўтади. Токи инсон  дунёнинг дарду ташвишида ёлғиз эмаслигини ҳис этса, ҳаётидан кўнгли тўқ яшайди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2021-12-16 09:42:08

Вилоятимиз депутатлари томонидан “Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида амалга оиширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир. Албатта ҳар бир аёлга эътибор берилса, оилада тинчлик ва фаровонлик ҳукм суришига кўмак берамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+