Навоийда "O'zLiDeP фаоли ислоҳотлар тарғиботчиси" клублари сони яна биттага ортди

15.12.2021, 15:17

Навоийда

Президентимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, янгиланишлар, инсон қадри учун амалиётга тадбиқ этилаётган ҳуқуқий маъёрий хужжатлар, уларни амалга ошириш юзасидан қилинаётган ишларни кенг аҳоли орасида айниқса, хотин қизлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида O'zLiDeP аёллар қаноти ташаббуси билан ҳар бир маҳалла қошида фаол хотин-қизлардан иборат "O'zLiDeP фаоли ислоҳотлар тарғиботчиси" клублари ташкил этилаётгани барчамизга маълум.

Бугунги кунга қадар Навоий вилоятида жами 131 та маҳалла қошида шундай клублар фаолият юритиб, клубнинг 657 нафар фаол аъзолари хотин- қизларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва маъданий билимларини оширишда кўмаклашмоқда.

Навбатдаги клуб вилоятнинг энг ёш навқирон шаҳри Ғозғон шаҳрида очилди. Шаҳарнинг "Туман" МФЙ қошида очилган 7 нафар фаол, ташаббускор аёллардан иборат клуб раҳбари этиб Нилуфар Жўраева тайинланди.

  • Кўрилди
    226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+