O‘zLiDeP фракцияси аъзоси кўмаги билан ишсиз юрган 3 фуқаро навбатчи фелъдшер вазифасига ишга жойлаштирилди

23.02.2018, 17:46

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси кўмаги билан ишсиз юрган 3 фуқаро навбатчи фелъдшер вазифасига ишга жойлаштирилди

Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда, мавжуд муаммо ва камчиликларга ечим топишга кўмаклашмоқда.

Чортоқ тумани “Янгиобод”, “Ойқирон”, “Боғ”, “Ўрикзор” МФЙда бўлган парламент вакиллари худудда аҳолининг газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви ва иссиқлик манбаи билан таъминланиши, уларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва бошқа соҳалардаги муаммоларини ўрганди.  

– 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, Чортоқ тумани аҳолисининг 71 мингдан зиёди иш билан банд, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наргиз Халилова. – Шунга қарамай, бугунги кунда туманда ишсизлар сони 4003 нафарни ташкил этмоқда. Мулоқотлар давомида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ишсиз юрган Икромали Собитов, Исроил Хакимов ва Рахмонжон Ҳамидовлар туман тиббиёт бирлашмаси қабулхонасига навбатчи фелъдшер вазифасига ишга жойлаштирилди.

Таъкидлаш керак, мулоқотлар давомида “Янгиобод”, “Ойқирон”, “Боғ” маҳаллаларида яшовчи аҳоли томонидан суюлтирилган газ баллонлари бўйича қилинган мурожаатлар ҳам жойида ҳал этилди.

          Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+