Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди

14.02.2024, 17:23

Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP депутатлари партия дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида навқирон авлоднинг китобга бўлган меҳрини, мутолаа маданиятини оширишга доир қатор тадбирларни ташкил этмоқда.

Айни масалага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пакнинг Ўрта Чирчиқ туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Депутат ва ёшлар учрашуви”да ҳам эътибор қаратилди.

Унда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришнинг фундаментал асослари белгилаб берилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар” бандида кўрсатилган ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш мақсадининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинди.

Хусусан, стратегияда 2024 йилда юртимиздаги китобхон ёшлар сонини 5 миллион нафарга етказиш, ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш, “Ўзбек адабиёти хазинасидан” кўп жилдлик, “Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари” 100 жилдлигини ўзбек тилида нашр қилиш, 40 миллионга яқин китоб фондини рақамлаштириш каби ғоят хайрли ва эзгу мақсадлар белгилаб берилгани эътироф этилди.

Мазкур мақсадларнинг рўёбга чиқиши ёшларнинг маънавий камолотида муҳим босқични бошлаб бериши таъкидланди.

Китобларни саралаб мутолаа қилиш маданияти, жаҳоннинг дурдона асарлари, ўзбек мумтоз адабиётининг нодир намуналари ҳақида қизғин муҳокамаларга бой тарзда кечган тадбир якунида депутат 40-умумтаълим мактабининг кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар тўпламлари ва илмий-оммабоп маълумотларни ўз ичига қамраб олган адабиётларни тухфа қилди.

Давронбек Камолиддинов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+