“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади

30.01.2024, 12:28

“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашида воҳа хотин-қизлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова сўзга чиқиб, “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясининг  25-30-мақсадларининг ижроси юзасидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоялаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни ҳамда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги қилинаётган ишлар ҳақида батафсил фикр юритди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг барча муаммоларини уларнинг ҳар бирини “индивидуал дастурлари”да қайд этиш, манзилли ёрдамларни бериш орқали йил якунига қадар турмуш шароитларини яхшилаш, мустақил ҳаёт кечиришлари гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш, жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка   муросасизлик муҳитини яратиш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

- Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш мазкур муҳим ҳужжатдан ўрин олган, - деди Г. Худоёрова. – Ёш қизларимизни миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан барча таълим муассасаларида тарғибот тадбирларини кучайтирилади. Айниқса, мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш катта эътибор қаратилади.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+