Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди

30.01.2024, 10:11

Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов Жарқўрғон туманидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятини ўрганди. Тадбиркорларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Депутатга туман ҳокими ўринбосари Ботир Сафарбуваев ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб, “Қораёнтоқ” маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Парранда” фабрикаси фаолияти билан танишилди. Ютуқлар билан бирга, муаммолар ҳам тингланди. Тадбиркор паррандаларга озуқа маҳсулотларини олишда тижорат банкидан кредит олиш масаласи бўйича ёрдам сўради. Кейинги манзил “Янгиобод” маҳалласида жойлашган “Сурхонцементинвест” хусусий корхонаси бўлди. Ушбу корхонада атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришдек муҳим масала турганлиги маълум бўлди. “Улуғбек” маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатаётган “SURXONTEKS” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида эса электр энергияси муаммоси тадбиркорга қийинчилик туғдирмоқда.

Шунингдек, депутат “Қўштепа” маҳалласида давлат раҳбарининг қарори билан ташкил этилаётган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, инфраструктура йўналишида бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқланди.

Ушбу камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди ва бу бўйича депутат назорати ўрнатилиб, сўровлар юбориладиган бўлди.

  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+