Уйчилик тадбиркор 50 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади

30.12.2021, 15:42

Уйчилик тадбиркор 50 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади

Юртбошимиз томонидан мамлакатнинг иқтисодий ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишларда асосий эътибор Камбағалликни қисқартириш, Хотин-қизлар ишбилармонлигини ошириш деб белгилаб келинмоқда.

Айниқса Республика раҳбари томонидан “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” каби иборалар келтирилиши замирида чуқур маъно бор. Уйчи тумани Жийдакапа ҳудудида жойлашган “Бегойим текстиль” хусусий корхонасида ҳам асосан аёллар фаолият юритиб келмоқдалар. 30 нафар аёллар ишлаб чиқариш йўналишида банд қилинган бўлиб, хозирда маҳсус форма, аёллар ва болалар қишки кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.

-Корхона биноси қад ростлаган майдон аввалллари аҳоли чиқиндиларини ташлайдиган маҳсус жой эди. Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатлари менга катта руҳ бахш этди, яъни кучли мотивация олдим. Хотин-қизлар бандлгини таъминлаш, уларни турмуш фаровонлигин яхшилаш ишларини олдимга мақсад қилдим, - дейди корхона раҳбари ёш тадбиркор аёлимиз Севара Олимова.

Олимова Севара томонидан “Ахси фарель Сервис” фермер хўжалиги ҳам ташкил этилди. Фермер хўжалигида 20 нафар ишчилар асосан балиқ боқиш билан ҳамда аҳолига балиқ етиштириш хизмати билан шуғулланиб келадилар. Эндиликда куз-қиш мавсумига захира учун мева ва сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш ишларини йўлга қўймоқчи. Тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорларга етказиб берилмоқда. Қўшни Қозоғистон ҳамда Қирғизистон Республикаси билан 5 млрд. сўмлик экспорт шартномалари имзоланган. Севара Олимова 50 нафар ишчилари билан биргаликда партия аъзолигига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+