Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси - фаровонлик калити

07.01.2022, 11:19

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси - фаровонлик калити

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий тарғибот бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” Фармони лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида партиянинг вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган Фахрийлар Кенгаши раислари, партия фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.  

-Фармон лойиҳасида қўйилган стратегик мақсад ва вазифалар мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижалари билан уйғундир, - деди партиянинг Қарши тумани фахрийлар Кенгаши раиси Илҳом Ўрунов. -Эндиликда Ўзбекистонда янги марраларни эгаллаш, фуқаролар турмуш даражасини юксалтириш учун барча ижтимоий-иқтисодий имкониятлар юзага келмоқда. Тараққиёт стратегиясининг халқ турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ мақсади яқин беш йилда кўлами кенг ва ижтимоий аҳамияти салмоқли бўлган механизмларни рўёбга чиқаришни кўзда тутгани билан ғоят аҳамиятлидир.

Шунингдек, давра суҳбатида партиянинг вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи Гулбаҳор Тўраева, Қарши шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Собир Ғиёсов  ва бошқалар сўзга чиқиб, Фармон лойиҳаси бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    741
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+