O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади

08.01.2022, 15:53

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгашининг таъсис йиғилиши ўтказилди. Тадбирда партия тизимида узоқ йиллар мобайнида фаолият юритган, ҳозирда ҳам иш олиб бораётган устоз сафдошларимиз, шунингдек, давлат бошқаруви вакиллик органларида ишлаб катта меҳнат тажрибасига эга бўлган, собиқ депутатлар, нуронийлар ва партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Таъсис йиғилишини O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Халилова Хуршидахон олиб борди. У ўз сўзида юртимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинаётгани,  уларнинг ҳаётий тажрибаларидан сабоқ олиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Мазкур тадбирда партиянинг янги авлодига ўрнак сифатида кенгаш раиси ва аъзолари саралаб олинди. Кўп йиллик партиявий тажрибаси, аҳоли орасида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган ва салоҳиятидан келиб чиқиб, Манзурахон Эгамова O'zLiDeP Андижон  вилояти кенгаши қошидаги Фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланди.

  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+