Карманада ҳоким ёрдамчилари ва томорқа ер эгалари учун ўқув-семинар ўтказилди

29.01.2022, 18:02

Карманада  ҳоким  ёрдамчилари ва томорқа ер эгалари учун ўқув-семинар ўтказилди

Навоийда Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикер ўринбосари А.Хаитов иштирокида янгидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари, томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари билан ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Карманада  ҳоким  ёрдамчилари ва томорқа ер эгалари учун ўқув-семинар ўтказилди


Кармана туманидаги “Кармана томорқа хизмати—2” МЧЖ қишлоқ хўжалиги кооперативлари ходимлари малакаси ва кўникмасини ошириш ҳамда ўқитишга ихтитисослашган томорқачилик тажриба марказида бўлиб ўтган семинарда томорқа хизмати кластерлари хизматини йўлга қўйиш, Тараққаёт стратегиясида белгиланган тамойиллар асосида, аҳолини бирваракайига бир неча турдаги тадбиркорликка йўналтириш, таъминотчиларни электрон платформага тўла ўтишларини тарғиб қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг исталган йўналиши учун давлат томонидан ажратиладиган кредит ва субсидияларни бериш тартиби ҳақида маълумот берилди.


Шунингдек, Спикер ўринбосари бир неча турдаги тадбиркорликнинг фойдали тарафлари, тадбиркорларга мададкор бўлувчи техника воситаларини олишдаги имтиёзлар ҳақида ҳам тўхталиб, бу техникаларга кўтариладиган кредитлар учун давлат томонидан 150 миллион сўмгача субсидиялар ажратилиши, кредит муддатларининг узайтирилганлиги ҳақида гапирди. Айниқса, бу жараёнларда Республика фермерлар Кенгаши қошида ташкил этилган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жaмғapмa зиммаcига янада катта масъулият юклагани айтилди.


Шундан сўнг, семинар иштирокчилари 12 хизмат турига эга “Кармана томорқа хизмати—2” МЧЖ фаолияти билан таништирилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши жамоатчилик билан

алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+