Қизилтепада оилавий уй-боғчалар фаолияти ўрганилди

03.02.2022, 17:03

Қизилтепада оилавий уй-боғчалар фаолияти ўрганилди

Маълумки, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг боғчага қамровини ошириш мақсадида мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларининг турли шакллари фаолияти йўлга қўйилди.

Жумладан, ҳам хонадон эгасининг бандлик масаласи, ҳам маҳаллалардаги ёш оналарнинг ижтимоий аҳволи, ҳам тадбиркорликнинг бу тури билан шуғулланувчининг солиқ имтиёзлари каби ҳар томонлама қулайликлар туфайли  хонадонларда оилавий уй-боғчалар ташкил этилди.

Қизилтепа туманининг “Тошмачит” маҳалласидаги “Орзигул” оилавий уй боғчаси ҳам  маҳалла аёлларининг жонига ҳузур бўлди.

2019 йилдаёқ фаолият бошлаган мазкур боғча тарбияланувчилари  “Айиқча” ва “ Қуёнча” деб номланган гуруҳларга ажратилиб, ёшига қараб мактабгача бўлган кўникмага эга бўлади.

Якка тартибдаги тадбиркор М.Ғаффорова номига расмийлаштирилган  “Орзигул” оилавий уй-боғчасида ёлланма ишчи кучидан ташқари 5 нафар мутахассис фаолият олиб боради.

-Бир нафар тарбияланувчи учун ойига 98000 сўм боғча пулига қўшимча тарзда хоҳловчилар учун ойига 30 000дан ментал арифметика таҳсилига  тўлов пули белгилаганмиз. Шунингдек, узоқ йиллар мактабларда ишлаган, баъзи сабаблар билан уйда ишсиз ўтирган тажрибали ўқитувчиларни тарбиячи қилиб ишга олдик. Ҳозирча бирор киши боғчамиз фаолиятидан норози эмас. Қайтанга  яна бир гуруҳ бола олиш учун имкониятларни ишга соляпмиз, - дейди ЯТТ раҳбари М.Ғаффорова.

Ўзи бошлаган ишни муваффақиятли йўлга қўйиб олган тадбиркорларни бошқаларга намуна сифатида тарғиб қилиш ва бу орқали аҳолини ҳар соҳадан бир имконият топишга илҳомлантиришни мақсад қилган ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари “Тошмачит”нинг 50 нафар боласини бағирлаган “Орзигул” уй-боғчаси фаолияти билан тубдан танишиб, яратилган шарт-шароитлар ва болажонларга эъборнинг юқори эканлигига амин бўлишди.

Ўзаро мулоқотлар жараёнида боғча тарбиячилари O'zLiDeP сафига қабул қилинди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+