БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ташкил этилмоқда

16.02.2022, 17:26

БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ташкил этилмоқда

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ жойларда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида иштирок этмоқда.

Жумладан, куни кеча чўл ҳудуди ҳисобланган Конимех туманида бўлиб ўтган йиғилишларда партиянинг қуйи бўлинмасида йил давомида олиб борилган ишлар сарҳисоби таҳлил этилиб, 2022 йил иш–режаси учун таклифлар қабул қилинди.

Дастлаб Конимех туман Шўркул МФЙ ҳудудидаги ҚВП қошида ташкил этилган Шўркул ҚВП БПТ аъзолари билан учрашилиб, БПТ фаолияти ўрганилди ва қониқарли топилиб, БПТ раисининг номзоди кўпчилик овоз билан қайта сайланди.

Шунингдек,  Конимех касб-ҳунар коллежи қошида ташкил этилган БПТда ҳам ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиб, БПТ раиси Ш. Йўлдошеванинг қуйи бўлинма иш фаолиятига доир ҳисоботи тингланди. 42 нафар ЎзЛиДеП аъзосини бир маслакка бирлаштирган ушбу қуйи тузилманинг сайлов жараёнларида ва тарғибот-ташвиқот ишларида ҳудудий партияга камарбасталиги, аъзолик бадалларига ҳам масъулиятли ёндашуви эътироф этилди.

Шу билан бирга БПТ раиси Ш.Йўлдошеванинг фаол ҳаракати ва тиришқоқлиги ортидан амалга оширилган ишлар ва ўтказилган тадбирлар бирма-бир саналди.

Ҳар икки тадбир жараёнларида фаол аъзолар партиянинг тарғибот воситалари билан рағбатлантирилди.

М. Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+