Депутатлар аралашуви билан “Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳалласида газ босими кўтарилди

22.02.2022, 17:33

Депутатлар  аралашуви билан “Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳалласида газ босими кўтарилди

Кармана тумани “Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳалласи аҳолиси шу кунларда ҳудудда табиий газ босимининг пастлиги, хусусан тунги вақтда бу масала муаммога айланаётгани хусусида юқори ташкилотларга бир неча бор мурожаат этишди.

Куни кеча халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати С.Бозорова ҳамда халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати О.Аслонов ўзлари  сайланган маҳаллалар ҳудудида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Мулоқот давомида аҳоли табиий газ босимининг пастлиги, натижада нафақадагилар, айниқса, ёш болали оилалар қийналиб қолаётганини баён қилишди.

Депутатлар бу масалани шу жойнинг ўзида ҳал этиш учун “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиалига мурожаат этишиб, мутасадди ташкилот раҳбарини маҳалла биносида, газдан қийналган икки маҳалла аъзолари билан юзлаштиришди.

“Деҳқонобод” ва “Варқ” маҳаллаларидаги газ билан боғлиқ муаммо дарҳол  назоратга олиниб, депутатлар  аралашуви билан  ижобий ҳал этилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+