Бош вазир ўринбосари Қашқадарёга қуруқ қўл билан келмади...

03.03.2022, 10:46

Бош вазир ўринбосари Қашқадарёга қуруқ қўл билан келмади...

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев Қашқадарёда  қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва баҳорги экин-тикин ишларига тайёргарликни кўздан кечириш мақсадида 47 минг туп ҳар хил турдаги мевали дарахт кўчатлари билан келди.

Яккабоғ туманидаги “Мевазор” маҳалласида бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари билан мулоқот олиб бориб, ҳар бир маҳалла хонадонларида мўъжазгина боғ яратиш бўйича тавсиялар берди.

-Боғдорчилик, узумчилик, полизчилик, асаларичилик ва чорвачилик каби йўналишларни  маҳалаларда ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш юзасидан ўтказилган кўргазмали семинар бир минг элликдан зиёд ҳонодонга эга аҳолимиз учун ниҳоятда самарали бўлди, - дейди Мевазор МФЙ раиси Илҳом Эрраҳматов. –  Ўзи маҳалламиз полизчиликка иҳтисослаштирилган. Бугунги семинар натижасида боғдорчилик ва чорвачиликни ҳам ривожлантиришни кўзлаб турибмиз. Бугунинг ўзида маҳалламизда 4600 тупдан зиёд мевали, 3350 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлар ўтқазилди.

Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги масъуллар йўл-йўлакай далаларда меҳнат қилаётган боғбону соҳибкорлар билан ҳам суҳбат олиб борди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+