Хотин-қизлар билан ишлаш масаласида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

03.03.2022, 17:58

Хотин-қизлар билан ишлаш масаласида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу икки ташкилот оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида ва тазйиқ, зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатишда, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга кўмаклашишда, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг хотин-қизларнинг ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларини ўрганиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликда иш олиб боради.

Расмий тадбирда иккала ташкилот вакиллари ўртасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар амалга оширишга келишиб олинди.

Ш.Шокирова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини

ошириш бўлими мудири

  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+