“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида сирдарёлик талабалар иштирокида мулоқот ўтказилди

08.04.2022, 14:07

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида сирдарёлик талабалар иштирокида мулоқот ўтказилди

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон давлат университетининг фаол талабалари билан давра суҳбати ўтказилди.

“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ва  Гулистон давлат университети ўртасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида  меморандум имзоланганди.

Бундан мақсад ҳам талабалар орасидан  партия ташкилотлари Ижроия аппаратларига замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партиявий ишларни ташкилий масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш. Лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири ҳам шу аслида.

Тадбирда партия ташаббуси билан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, турли касб-ҳунарларга ўқитиш, ўз бизнесларини йўлга қўйишда кўмаклашиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати иштирокчиларига партиянинг эсдалик совғалари ва партия нашри “ХХI аср” газетасининг янги сони тарқатилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

 матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+