O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 8 нафар хотин-қизларга шифохоналарда даволанишлари учун бепул йўлланма берилди

19.04.2022, 15:40

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 8 нафар хотин-қизларга шифохоналарда даволанишлари учун бепул йўлланма берилди

Саидахон Камолова Бўстон туманидаги “Ўрта қўрғон” маҳалласида истиқомат қилади. Бир неча йилдан буён сурункали касалликдан азият чекади. Мунтазам даволанишга муҳтож. Бироқ моддий етишмовчилик туфайли доимий даволанишга қурби етмайди. “Аёллар дафтари”га киритилган.

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасида “O’zLiDeP аёллари – янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида Саидахон Камолова сингари “Аёллар дафтари”даги 8 нафарга яқин хотин-қизларнинг турли шифохоналарда стационар даволанишлари учун бепул йўлланмалар берилди.

Мазкур тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган муносиб шарт-шароитлар, қулай имокниятлар, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун берилаётган имтиёзлар борасида атрофлича фикр алмашдилар.

-Балиқчилик аёлларнинг муаммолари билан ҳам қизиқдик, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Мохидилхон Тохлибоева. – Аксарияти тиббий йўналишдаги масалаларига жавоб топмаётганлари маълум бўлгач, имкон қадар бу борада мутасаддилар билан биргаликда ижобий жавоб беришга ҳаракат қилдик. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда чекка ҳудудларда хотин-қизлар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этиш бўйича шу куннинг ўзидаёқ жадвалли режа ишлаб чиқиб, ўтказиш бўйича вақтларни белгилаб олдик.

Ўз навбатида тадбир давомида “Аёллар дафтари”га киритилган даволанишга муҳтожларни зарурий бепул дори-дармонлар билан таъминланиши назоратга олинди.

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+