Ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил қилинди

26.04.2022, 15:05

Ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил қилинди

Маълумки, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади.

Улар маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланишади.

Ўзбекистон Республикаси бўйича барча маҳаллаларда 9 мингдан зиёд ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлаган бўлса, шундан Андижон вилоятида 882 нафар ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолият олиб бормоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Избоскан туманидаги  маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариш каби катта масъулиятли вазифа юклатилганлигини  таъкидлаб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

Ҳоким ёрдамчиларива ёшлар етакчилари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда партия билан ҳамкорликда иш олиб бориш, айниқса маҳаллада аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанглигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот давомида Избоскан туманидаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг 63 нафари партия сафига қабул қилинди ва аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+