O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўқитиляпти

27.04.2022, 13:49

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўқитиляпти

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар таҳсинга лойиқдир.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши қошидаги  «Аёллар қаноти» фаоллари ташаббуси билан жойларда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Партия фаоллари ташаббуси билан Маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодлар учун ўқув семинарлар ўтказиляпти.

Семинарда Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ҳоким ўринбосарларининг жамоатчилик билан алоқаларини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, уй-жойга муҳтож хотин-қизларни турар жой билан таъминлаш каби мавзуларда сўз борди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, тараққиёт стратегиясида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани айтиб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар, таклиф ва тавсияларни олишди.

Марҳабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+