Партия сафига янги қўшилган ҳоким ёрдамчиларига аъзолик гувоҳномалари топширилди

29.04.2022, 14:24

Партия сафига янги қўшилган ҳоким ёрдамчиларига аъзолик гувоҳномалари топширилди

Пахтаобод туман Ёшлар агентлиги биносида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ва партия Пахтаобод туман  Кенгаши ҳамкорлигида “O‘zLiDeP аёллари - Янги Ўзбекистон бунёдкори!”  лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар, маҳаллада янги иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбати таъкидланганидек, аёлларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, маънавий, интеллектуал, касбий салоҳиятидан кўпроқ фойдаланиш, ижтимоий-сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, фаол аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига кенгроқ жалб этиш, чуқур билим ва касб маҳоратига эга аёллар учун янада кенг имкониятлар яратиш жамият тараққиётида муҳим масалалардан биридир.

Шунингдек, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чекка ҳудудларда хотин-қизлар учун тиббий кўриклар ташкил қилиш, фаол, тадбиркор қизларни партия сафига жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилигига ва ёшлар етакчилигига сайланган хотин-қизлар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди.

Тадбир сўнггида партия сафига янги қўшилган ҳоким ёрдамчиларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+