O‘zLiDeP хонободлик ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

29.04.2022, 15:41

O‘zLiDeP хонободлик ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Аҳолининг даромадларини кўпайтириш, уларни тадбиркорликка ундаган ҳолда фойдали меҳнатга жалб этиш айни пайтда фаолият бошлаган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга O‘zLiDePнинг ҳам дастурий мақсад-вазифаси билан ҳамоҳанглиги бор гап. Шу боис, бугун партиямиз сафида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари сони кўпайиб, муштарак мақсадлар йўлида биргаликда, ҳамкорликда амалий ишга киришилмоқда.

Жумладан, O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Хожимуҳммад Хасанхонов бошчилигидаги тарғибот гуруҳи Хонобод шаҳардаги мавжуд 14 та маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти билан танишди. Шундан сўнг, уларнинг 10 нафари ҳоким ёрдамчилари, 10 нафари ёшлар етакчилари партия аъзолигига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+